Англия терма жамоаси дарвозабони Роберт Грин ҳужумчи Букайо Саканинг ЖЧ-2022 нимчорак финалида Францияга қарши ўйиндаги (1:2) ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Менимча, Сака учун бу кеча ажойиб ўтди. Сиз учрашувда энг яхши жамоа бўлмай ғалаба қозонишингиз мумкин ва Франция бугун шундай қилди", - дея Гриннинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Франция терма жамоаси ярим финалга чиқди ва у ерда 14 декабрь куни Марокаш терма жамоаси билан ўйнайди.