Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
“Ҳозир мен йиғламоқчиман. Мен ҳеч кимни кўришни хоҳламайман. Бу турнирда ғалаба қозона олмаганимиз ачинарли. Бразилиядан умидлар катта эди, аммо бизга яна омад кулиб боқмади", - дея футболчининг сўзларини келтиради Globo Esporte.
Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022 чорак финалида Хорватияга имкониятни бой берди (1:1, 2:4 - пенальтилар серияси). Турнирнинг ярим финалида хорватлар Аргентина билан куч синашади.