Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Марокаш устози: "Биз ушбу мундиалнинг Рокки Бальбоасимиз"

Баҳо:
+ | -

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги ЖЧ-2022 чорак финалида Португалияни мағлуб этганидан сўнг (1:0) жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ўйинига баҳо берди.

"Биз бу дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйин бўлишини билардик. Бу Испанияга қараганда қийинроқ эди. Биз катта юракларга эга ажойиб жамоамиз. Биз истак ва иштиёқ жиҳатидан анча яхши эдик.

Биз кўплаб ўйинчиларни йўқотдик, бугун қийналган бўлишимиз мумкин, аммо Африка ва араб халқларининг камтарлиги ва кучини қўйганимизда, йўл доим олдинга боришини англардик. Мен барча ходимлар қатори бу ажойиб футболчилар билан ҳам фахрланаман.

Бизда жуда аниқ режа бор, футболчилар ҳеч қачон бу жаҳон чемпионатидагидек кўп югуришмаган. Аммо қалбимизни унга қўйганимизда, бизнинг энг яхши фазилатларимиз пайдо бўлади.

Биз ҳамма севадиган, иқтидорли, сифатли жамоамиз. Пул эҳтирос ва имонни енга олмайди. Бу мўъжиза эмас, бу иш: Бельгия, Хорватия, Канада, Испания ва Португалия – биз фақат бир марта гол ўтказиб юбордик. Бутун қитъамиз биз учун хурсанд. Биз ушбу турнирнинг Рокки Бальбоасимиз.

Биз бу ерга учта ўйин ўйнаш учун келганимиз йўқ. Бунинг учун келган футболчига бу жамоада жой йўқ эди. Агар биз ишониб, орзу қилсак, биз етказмоқчи бўлган буюк ишни охиригача етказа оламиз", - деб Реграги Record билан суҳбатда.

Ярим финалда марокашликлар Франция билан куч синашади.

Киритилди: 10:41, 11.12.2022.
Ўқилди: 2128 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.