Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Равшан Ҳайдаров: “Шўртан” ғалабага ҳақли эди”

Баҳо:
+ | -

“Шўртан”-“Қизилқум” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи иштирок этди.

“Энг аввало, “Шўртан” жамоасининг бугунги ғалабаси билан табриклайман!”-дейди, клуб бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.

“Шўртан” билан бўладиган учрашувни қийин кечишини аввалдан билардик. Шунинг учун асосий эътиборни ҳимояга қаратган ҳолда, имконият бўлиши биланоқ қарши ҳужумга ўтиш режасини тузгандик. Биринчи гол киритилгунча шогирдларим кўрсатмаларимни тўғри бажаришаётганди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборилган голларга сабаб – жисмоний ҳолатдан шогирдларим чарчаб қолишди, энг асосий сабаб шу. “Шўртан” жамоаси эса бутун учрашув давомида ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди ва сўнгги дақиқаларга қадар ҳужумкор футбол намойиш этди. Шахсан менга рақибимизнинг кўрсатган ўйини ҳар томонлама ёқди. Эдгар Гесс заҳирадан майдонга футболчилар туширишда адашмади ва заҳирадан чиққан футболчилар ишончни оқлашди ва рақибимизнинг ўйинини яна-да кучайтирди.

“Гарчи, бугун мағлубиятга учраган бўлсак-да, иккинчи давра энди бошланди. Ҳали олдимизда турган ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Акс ҳолда, кетма-кет 2-3 ўйинларда қимматли очколарни бой берсак, турнир жадвалининг қуйи қисмига тушиб кетишимиз ҳеч гап эмас.”

“Давра оралиғида олиб борилган селекция ишларидан кўнглим тўлмади. Айниқса, марказий ҳимоячимиз ҳимоячимиз Рустам Боқиевнинг жамоадан кетиши ҳимоямизни биров кучсизлантирди. Умид қиламанки, жамоага таклиф этилган Алишер Ҳолиқов ва бошқа янги футболчилар ҳали ўз тажрибалари билан жамоамизга фойда келтиради.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 08:51, 04.08.2012.
Ўқилди: 4580 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.