Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

"Пахтакор" Суперлига умумий жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" 15-чемпионликни қўлга киритган мавсумда чемпионатларнинг умумий жадвалида таъқибчилардан янада илгарилаб олди.

Жами 906 ўйинда майдонга тушган "Шерлар" 619 ғалаба, 147 дуранг ва 140 мағлубият қайд этган ҳолда 2004 очко жамғарган. Жорий мавсумда жамоа 2000-голни урган ва 2000-очкони жамғарган биринчи клубга айланди. Рақиб дарвозасига умумий 2032 гол урилиб, 754 тўп ўтказиб юборилган. "Пахтакор" энг кўп ғалаба қозонган, энг кўп тўп киритган ва энг кўп очко жамғарган ҳолда етакчилик мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Бир ўйинда ўртача 2,12 очкога эга чиқилган. Бу борада кейинги поғонада бораётган "Нефтчи" билан ўртадаги фарқ катталашмоқда. Жамоа фарғоналикларга нисбатан 138та кўпроқ зафар қучиб, 434та кўпроқ гол уришга эришган. Очколар фарқи эса 427тага етди.

"Пахтакор" Суперлигада 15 карра чемпионликка сазовор бўлган ва мустақиллик даврида Ўзбекистоннинг энг кўп совринга эга чиққан жамоаси саналади. "Шерлар"нинг умумий совринлари сони 32тани ташкил этмоқда.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:02, 12.12.2022.
Ўқилди: 2209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.