"Реал Мадрид" аллақачон "Палмейрас" ҳужумчиси Эндрикнинг трансфери бўйича келишувга эришган, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
"Қаймоқранглилар" футболчи учун 60 миллион евро (бонуслар билан бирга) тўлайди.
Эндрик 2024 йилда 18 ёшга тўлганда "Реал"га ўтади. У ҳозир шартнома имзолайди, аммо бу шартнома фақат 2025 йилгача ҳисоблаб чиқилади. Гап шундаки, бразилиялик вояга етмагани учун узоқроқ меҳнат шартномасини имзолай олмайди. Бироқ, кейин шартнома яна 5 йилга узайтирилади.
Қайд этилишича, Эндрик билан “Реал”дан ташқари “ПСЖ”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам қизиқиш билдиришган. Шунингдек, “Барселона” бош мураббийи Хави унга бразилиялик футболчи кераклигини, каталонияликлар у ва унинг отаси билан музокара олиб бораётганини айтди. Бироқ футболчи Мадрид клубига ўтишни танлади.
Эндрик “Палмейрас” сафида 2022 йилнинг июлидан буён тўп суради ва Бразилия клуби сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.