"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини Италияда давом эттирмайди, деб хабар беради Marca.
Манбага кўра, "Рома" 28 ёшли нидерландиялик футболчига даъво қилган, аммо Рим клуби йилига 7 миллион евро олмоқчи бўлган футболчининг молиявий талабларига жавоб бера олмайди.
Жорий мавсумда Депай Испания чемпионатида 2 та ўйин ўтказиб, гол урган. ЖЧ-2022 доирасидаги 5та ўйинда ҳужумчи 1та гол урган.













