Кириш Регистрация

"Челси" Мукокога таклиф билан чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Челси" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Юсуф Мукокога қизиқиш билдирмоқда.

The Athletic хабарига кўра, Лондон клуби 18 ёшли ҳужумчини трансфер қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

Кузатув ҳали якунлангани йўқ, аммо Премьер-лиганинг бошқа клублари "Челси"нинг Мукоко бўйича музокаралари юқори босқичга чиққанига ишонишади. Вазиятга ҳужумчи Армандо Бройянинг кеча "Челси"нинг "Астон Вилла"га қарши ўртоқлик учрашувида олган жароҳати таъсир қилиши мумкин. 21 ёшли футболчини майдондан замбилда олиб кетишди.

Мукоконинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирда "Челси" ҳужумчининг ёзда текинга трансфери борасида музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда, аммо трансфер қишда ҳам амалга ошиши мумкин.

Мукоко жорий мавсумда Бундеслиганинг 12 ўйинида 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 16:16, 12.12.2022.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.