Жейми Каррагернинг фикрича, "Ливерпуль" бу ёзда катта маблағ сарфлаши керак.
"Шубҳасиз, "Ливерпуль" ёзда катта пул сарфлашига тўғри келади. "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"ни қарангки, ёзда иккала клуб ҳам 250 миллион фунтдан кўпроқ маблағ сарфлади ва улар ҳали ҳам кучли тўртлик учун курашамиз, дейишади, чемпионлик учун кураш ҳақида гап йўқ.
Бу Премьер-лига қанчалик қийин ва рақобатбардош эканлигини кўрсатади. Ўйлайманки, Юрген Клоппга "Ливерпул"ни чемпионлик учун курашда қайтариш учун ҳам худди шундай маблағ керак бўлади.
Бу мавсумда биз кучли тўртлик учун курашадиганга ўхшаймиз, аммо "Ливерпуль" ва Юрген Клопп буни хоҳламайди. Улар чемпионлик ва Чемпионлар лигаси учун курашмоқчи. "Ливерпул"ни янгилаш ва уни йўлга қўйиш учун шунга ўхшаш пул керак бўлади", - деди мерсисайдликларнинг собиқ ҳимоячиси.
"Ливерпуль" 14 турдан кейин 22 очко билан АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.