Бразилиялик собиқ ҳужумчиси Роналдо терма жамоага муносиб бўлган мураббийларни номлади.
ЖЧ-2022дан кейин Тите бош мураббийлик лавозимини тарк этди.
"Терма жамоага фойда бериши мумкин бўлган жуда кўп ажойиб одамлар бор.
Анчелотти, "Палмейрас" устози Абель Феррейра, "Рома" бош мураббийи Моуриньо - барчаси ажойиб мутахассислар. Лекин ҳаммасининг амалдаги шартномалари бор.
Федерация нима қилмоқчи эканини билмайман, лекин менинг фикримча, у хорижлик фойдасига танлов қилади", - деди Роналдо.