Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Бруно Петкович ЖЧ ярим финалидан ўрин олган Аргентинага қарши баҳс олдидан Мессини тўхтатиш ҳақида гапирди.
"Бизда Мессини тўхтатиш бўйича аниқ бир режа йўқ ва одатда биз битта ўйинчини эмас, балки бутун жамоани тўхтатишга эътибор қаратамиз", - деди Петкович.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 13 декабрь куни 23:59'да старт олади.