Хорватия терма жамоаси қанот вингери Иван Перишич Аргентинага қарши баҳс олдидан Лионель Месси ва Роналду ҳақида гапирди.
“Роналду Португалия билан ЖЧ ғолиблигини қўлга кирита олмади. Месси буни Аргентина билан уддаламоқчи. Биз эса Модрич бу ишни улардан аввалроқ уддалаши учун 100% кучимизни сарфлаймиз”, - деди Перишич.