“Милан” ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоадоши Оливье Жиру ҳақида фикр билдирди.
"Жиру - профессионал. У шахс сифатида ҳам, футболчи сифатида ҳам жуда жиддий. Мен Жиру учун кумирман, гарчи у буни айтмаса ҳам. У айтмаса ҳам, мен унинг учун намунаман. Ўйлайманки, у ўзини яхши ҳис қилиш учун нима қилиш кераклигини билади. Футболчи шу ёшга етганда, у ўйнашни давом эттириш учун нима қилиш кераклигини билади ёки фаолиятини якунлайди. Жиру ажойиб профессионал ва бу жамоа учун фойдали, шунинг учун ёш футболчиларга яна бир мисол бор", - деди Ибраҳимович Sky Sport Italia билан суҳбатда.