Янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган "Турон" 3 нафар легионер футболчилар билан хайрлашди.
Жумладан, ортда қолган мавсум давомида жамоа сафида ҳаракат қилган Сергей Морозов, Сиёвуш Ҳабибуллоев ва Шарифбек Раҳматовлар билан ўзаро келишувга кўра дўстона хайрлашилди.