Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Диёр Имомхўжаев «Динамо» муаммолари ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Самарқанд жамоаси Суперлига ва Про лига ўртасида овора. Тизимли муаммолар ҳал қилинмас экан, бу жараён узлуксиз давом этиши эҳтимол. «Динамо» 2023 йилни Суперлигага қайтиш учун эмас, том маънода профессионал клубга айланиш учун ўтказиши тўғрироқ. Муаммолар:

— клуб балансида деярли ҳеч нарса йўқ, сарф-ҳаражат асосан кўчманчи мураббий ва футболчиларнинг ойлик-маоши, мукофот пулларидан иборат;

— Қорасувдаги БЎФМ моддий-техник базани ривожлантиришга муҳтож;

— клуб машғулот майдони мавжуд бўлган базага эга эмас;

— клуб «Динамо» стадионидан фойдаланиш учун Миллий гвардияга ижара ҳақи тўлайди ва чипталардан даромад кўрмайди.

Суперлига талабига жавоб берадиган 11 та ҳам клуб йўқ деймиз-ку.  

«Динамо» сўнгги уч йилда икки нарсани ўрганди:

— мавсумни қарзларсиз ёпиш («Динамо» ҳисоб-рақамида маблағи мавжуд бўлган кам сонли клублардан бири, клубда виждонли кишилар ишлаяпти);

— минимал ҳаражат билан Суперлигага қайтиш (2021 йил бу борада «Динамо» ҳаммага ўрнак бўлган).

Бу ерда вилоят ҳокими жамоа учун пул топа оляпти, клуб ҳомийлари уни ривожлантиришга тайёр, клубда футболни ичидан биладиган мутахассислар фаолият олиб боряпти. Гап фақатгина аниқ позиция ва мақсадни белгилаб олишда қолган. Ҳолат ўзгариши учун бирламчи мақсад Суперлига бўлмаслиги керак. 2023 йилни:

— клуб базасини қуриш;

— БЎФМ учун ётоқхона қуриш ва мактаб нормал ишлашини таъминлаш;

— стадион масаласини ҳал қилиш каби масалаларга бағишлаш мумкин.

Мана шу ҳолатда «Динамо» ўринбосарлари сафида етишиб чиқаётган ёш маҳаллий футболчиларга 2023 йил давомида Про лигада тажриба тўплаш имконияти тақдим этилади. Акс ҳолатда эса қандайдир мутахассис яна ўша-ўша кўчманчи юлдузлар билан Суперлигага қайтиш режасини ишлаб чиқади, бироқ профессионал бўлмаган бундай жамоа яна ўша-ўша чемпионатда жон сақлаш учун курашиб юради, бундан вилоят футболи ҳеч нарса ютмайди.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 19:54, 13.12.2022.
Ўқилди: 1735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.