Бельгиянинг "Антверпен" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан январь ойидаги трансфер ойнасида клубини ўзгартиришини истисно қилмади. Футболчининг амалдаги шартномаси тугашига олти ой қолган.
"Рома"га қайтиш учун мен жуда кексайиб қолдим, лекин янги тажрибаларни синаб кўришга тайёрман", - деди ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Наингголан аввалроқ А Серияда "Кальяри", "Рома" ва "Интер" каби жамоаларда ўйнаган. 2016 йилнинг ёзида Ража Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин эди, АПЛда унинг хизматларига Антонио Конте бошчилигидаги Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирганди. Бироқ футболчи бу таклифни рад этиб, А Серияда қолишга қарор қилганди.