Дарвозабон Александр Нюбелнинг агенти Стефан Бах “Бавария” футболчини ижарадан қайтариш ниятида эканлигини тасдиқлади.
Айни дамда дарвозабон "Монако" шарафини ҳимоя қилмоқда.
"Ҳа, "Бавария" Нюбелни қайтариб олмоқчи, клуб бу ҳақда менга маълум қилган. Энди клубларнинг ўзаро келишиб олишлари қолди. Александр учун унинг истиқболлари нимада эканлигини тушуниш жуда муҳим”, - дея Бахнинг сўзларини келтиради Sky Germany.
"Монако" Нюбелни 2021 йилнинг июлида "Бавария"дан 2023 йилнинг июни охиригача ижарага олганди. 2022/23 йилги мавсумда 26 ёшли германиялик монегасклар сафида 23 учрашувда 33 та гол ўтказиб юборган ва 6 та ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаган.