Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ОФК комиссияси «Насаф» фаолиятини текширувдан ўтказди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ҳар йили қитъамизнинг бош футбол ташкилоти – Осиё футбол конфедерацияси томонидан махсус гуруҳ тузилиб, ушбу комиссия аъзолари Осёнинг кўплаб мамлакатларида бўлишади ва футбол клубларини 11 та йўналиш бўйича текширувдан ўтказишади.

Жорий йилнинг август ойидан бошлаб ОФК махсус комиссияси юртимиздаги футтбол клубларини текширувдан ўтказишни бошлади. Куни кеча ушбу делегауция аъзолари “Насаф” жамоаси фаолиятини ҳам таҳлилдан ўтказишди.

Шанба куни куниннги  иккинчи ярмида Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионга етиб келган комиссия аъзолари икки соатдан ошиқро вақт мобайнида клубимизнинг фаолияти билан танишиб чиқишди. Дастлаб делегация раҳбари Стюарт Рамалингам ушбу ташрифдан мақсад нималардан иборат эканлигини йиғилганларга махсус дастур асосида тушунтириб берди. Сўнгра йиғилганларга “Насаф” футбол клуби фаолиятига оид махус видеоролик ҳамда тақдимот намойиш этилди.  Тақдимот давомида клуб бош менежери Шамил Ярулин “Насаф” Ўзбкекистондаги ўз анъаналарига эга, мамлакатдаги етакчи жамоалардан бири эканлигини таъкидлаб, юртимизда футбол ва уни оммалаштириш борасида барча шароитлар яратилганлигини айтиб ўтди.

-Давлатимиз раҳбари томонида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида кўплаб фармонлар чиқарилган, -дея ўз фикрларини билдирди “Насаф” бош менежери.- Хусусан, ўтган йили Юртбошимизнинг айнан клубимиз футболчилари билан учрашуви, клуб базасидаги шароитлар билан танишиши ҳам ҳукуматимизнинг миллионлар ўйини футболга катта эътиборидан дарак беради.

Шундан сўнг комиссия аъзолари  клуб структурасидаги ҳар бир бўлим вакили билан алоҳида савол-жавоб ўтказди. Хусусан, делегациянинг ҳар бир аъзоси стадион ҳолати, бухгалтерия, маркетинг сиёсати, матбуот хизмати, болалар футболини ривожлантириш дастури ва клубни лицензиялаштириш бўйича амалша оширилган ишлар билан яқиндан танишиди.

Шундан сўнг делегация аъзолари “Марказий” стадионда футболчилар, ОАВ ходимлари меҳмонлар ва мухлислар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди ва бу ерда ўтган йилги ташрифдан сўнг кўплаб ижобий ўзгаришлар юз берганини алоҳида қайд этишди. Хусусан, клубнинг юқори сифатли  видео тасвирга оладиган КТС (кўчма телевизион станцияси) меҳмонларни бефарқ қолдирмади. Шунингдек, клуб маркетинг бўлими томонидан ташкил этилган спорт моллари дўконини ҳам меҳмонлар бирма бир айланиб чиқишди. Шунингдек, ювиниш-ечиниши хоналари, мухлислар, юқори мартабали меҳмонлар ва журналистлар учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

11 та йўналиш бўйича клубимиз иши таҳлил қилингач, комиссия аъзолари ташрифнинг қисқача хулосаларини эълон қилишди. Делегация раҳбари жаноб Стюартнинг айтишича  деярли барча йўналишларда ўтган йилгидан фарқли равишда клубда сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилган.

- “Насаф”да яратилган шароит шахсан менда илиқ таасурот қолдирди, -дея ўз фиркларини баён қилди делегация раҳбари жаноб Стюарт. – Агар Ўзбекистоннинг ҳар бир клуби “Насаф” сингари имкониятларга эга бўлса, ҳеч шубҳасиз йил якунида йил якунида эълон қилинадиган рейтингда Осиё кубокларига бериладиган йўлланмалар  учун Ўзбекистон   кўпроқ очколар ишлаб имконига эга бўлади.

Ташриф сўнггида делегация аъзоларига клубимиз рамзи эсдалик совғалари топширилди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 19:37, 05.08.2012.
Ўқилди: 4475 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.