Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Оғир атлетика. Руслан Нурудинов — икки карра жаҳон чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Тошкент вақти билан бугун тонгда вазни 109 кг.гача бўлган эркаклар мусобақада иштирок этишди.

Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Руслан Нурудинов барча йўналишлардла ғолибликни қўлга киритди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида биринчи уринишда 177 кг. штангани кўтарди. Аммо унинг иккинчи ва учинчи уринишлари муваффақиятсиз чиқди. Шунга қарамай, Руслан энг яқин таъқибчисини 3 кг.га ортда қолдирди.

Нурудинов силтаб кўтариш йўналишида ҳар учала уринишни муваффақиятли амалга оширди. Унинг энг яхши натижаси 220 кг. бўлди. Натижада у иккинчи ўриндаги Гиорги Чхеидзе (Грузия)ни бир килога ортда қолдириб, бу йўналишда ҳам олтин медалга эга чиқди.

Оқибатда, икки курашда ватандошимиз 397 кг. натижа билан ғолибликни қўлга киритди. Чхеидзе 389 кг. билан иккинчи, колумбиялик Серро Кастильо 388 кг. билан учинчи бўлди.

Шу тариқа, Руслан Нурудинов икки жаҳон чемпионига айланди. У 2013 йилга ЖЧда илк чемпионлигини нишонлаганди. Ўшанда унинг натижаси 425 кг бўлганди (190+235). Шунингдек, ҳамюртимиз ҳисобида Рио-2016 олтин медали ҳам бор.

Оғир алетика бўйича ЖЧ.
Эркаклар, 109 кг.
1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) — 177+220 = 397 кг.
2. Гиорги Чхеидзе (Грузия) — 170+219 = 389 кг.
3. Серро Кастильо (Колумбия) — 174+214 = 388 кг.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:59, 16.12.2022.
Ўқилди: 5495 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz