Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Лондон-2012. Ўзбек маданияти кечаси ўтказилди

Баҳо:
+1 | -

Шу кунларда Лондондаги олимпия шаҳарчасида ўзбек маданияти кунлари ўтказилди.

Ушбу тадбир Фонд Форум, Ўзбекистон олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилди. Бундай тадбир Фонд Форум ташаббуси билан биринчи марта Пекин-2008да ўтказилганди.

Маросимда Ўзбекистон делегациясининг барча аъзолари, халқаро ва миллий олимпия қўмиталари, турли спорт турлари бўйича халқаро федерациялар, Британия кураш ассоциацияси, Британия-Ўзбекистон ҳамжамияти ва Буюк Британиядаги ишбилармон ва маданият марказлари вакиллари иштирок этишди.

Кеча меҳмонлари ўзбекистонлик санъаткорлар — "Божалар" ва "Сахро" гуруҳлари чиқишларини қизиқиш билан кузатишди. Ўзбек хонандаларининг мусиқали чиқишлари британиялик меҳмонлар учун ўзига хос кашфиёт бўлган бўлса, ўзбекистонлик спортчиларнинг кайфиятини кўтарди.

"Кечадаги муҳит дўстона ва меҳмондўстлик асосида бўлди, — дейди Британиянинг "Haven Wolverhampton" ташкилоти ижрочи директори Кейт Риз. — Ўзбекистонлик ёш ижрочилар бизга илиқ кайфият тақдим этишди. Миллий ва замонавий қўшиқчилик ижролари бизга маъқул келди".

Тадбир давомида меҳмонлар Ўзбекистон ҳақидаги фотокўргазмани ҳам кўздан кечиришди. "Фонд Форум Ўзбекистонни таништиради" деб номланган фото-альбом ва суратлар кўргазмаси туфайли тадбир иштирокчиларида мамлакатимизнинг бой маданияти ва қадимий тарихига бўлган қизиқиш ортди.

"Жуда ажойиб кеча бўлди, — дейди Британия кураш ассоциацияси бош котиби Пол Сойер. — Айниқса, Ўзбекистон спорт делегациячи аъзолари билан суҳбатлашиш ва кўришиш ёқимли бўлди. Фотокўргазма эса мен учун мамлакатингизга ўзига хос саёҳат бўлди. Ўзбекистонга ташриф буюриш ва барчасини ўз кўзим билан кўриш иштиёқи ошди".

Делегация спортчиларига Фонд Форум томонидан совғалар тақдим этилди ва медаллар учун курашда уларга омадлар тиланди.

Манба: www.podrobno.uz
Киритилди: 06:01, 06.08.2012.
Ўқилди: 5921 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.