Франция терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Жан-Пьер Папен 2012 йилги "Олтин тўп" кимга берилиши ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Криштиану Роналду учун сўнгги мавсум Мессига қараганда омадлироқ келди. Майли, аргентиналик ўзининг тўпурарлик рекордларини ўрнатаверсин. Менинг фикримча, португалиялик "Олтин тўп"ни олиши керак", - дея Папеннинг сўзларини келтиради BeIN Sport.