Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Франция ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги турнирнинг финал учрашувида иштирок этиш учун президент Эммануэл Макроннинг таклифини рад этди.
Бенземада Макрон билан президентлик самолётида Доҳага бориш имконияти бор эди, бироқ у Лоран Блан, Зинедин Зидан ва Мишел Платини каби таклифни рад этди.
Шу билан бирга, ESPN манбаларининг таъкидлашича, Бензема жамоани тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва қайсидир маънода унга тегишли бўлган чемпионликни қўлга киритишни хоҳлайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ЖЧ-2022 бошланишига бир неча кун қолганида жароҳат олган ва турнирда иштирок эта олмаганди.