Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Про лигада ўзгаришлар бўлиши масаласи муҳокамага қўйилди

Баҳо:
+ | -

2020 йилдан бошлаб Про лигада қатор ислоҳотлар бошланди. 4 йиллик режага кўра, 2024 йилдан бошлаб Про лигада фақатгина профессионал футбол клублари иштирок этиши лозим. Бу талабга жавоб бермаётган футбол клуби учун максимум Биринчи лига таклиф этилади.

Якунига етган мавсум таҳлилларига кўра, Про лига иштирокчиларидан «Янгиер» ҳамда «Зомин» клубларида олдинга силжиш бўлмади. Улар йил давомида мажбуриятларни лозим даражада бажара олмаганлигини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Про лига ҳамда Биринчи лига жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйинини ўтказмаслик бўйича қарор қабул қилди. Қўшимчасига, мазкур икки клубни расман огоҳлантирди.

Роппа-роса 10 кун аввал ЎзПФЛ Про лиганинг 2023 йилги мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган 6 та клуб билан расмий учрашув ўтказди. Булар: «Янгиер», «Зомин», «Ғиждувон», «Арал», «Юниред» ҳамда “Андижон СГС. «Навбаҳор-фарм» вакиллари ҳеч бир сабабсиз мазкур йиғилишда иштирок этмади. Учрашувда ЎзПФЛ «Янгиер», «Зомин» ҳамда «Ғиждувон» клублари 2022 йилда қандай ишларни амалга ошириши лозим бўлгани ва улар қай тартибда бажарилгани масаласига эътибор қаратди. Шунингдек, биринчиликнинг қолган уч клубига Про лига талаблари тўлиқ тушунтириб ўтилди.

«Юниред» ҳамда «Андижон СГС» жамоалари 2022 йилги мавсум аввалида шартли равишда Биринчи лига мусобақасига қўшилганди. Улар йил давомида лицензиялашнинг дастлабки талабларини муваффақиятли бажаришга эришди. Айни вақтда ҳар икки жамоа футбол мактаби билан ҳамкорлик қилади. «Юниред» Самарқанддаги қатор мактабгача таълим муассасаси ҳамда хусусий мактабларга эга. 2023 йилда клуб инвесторлари томонидан янги университет фаолият бошлайди. Ўқув даргоҳлари тарбияланувчилари «Юниред» футбол мактабига қабул қилиниш имкониятига эга. «Андижон СГС» эса ЎзПФЛ билан ҳамкорлик доирасида вилоят футбол маҳорати мактаби билан алоқаларини тиклади ҳамда Биринчи лигада муносиб иштирок этди.

ЎзПФЛ ноябрь ва декабрь ойларида Андижон ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлари билан учрашув ўтказиб, юқоридаги икки футбол клубининг Про лигадаги иштироки масаласини муҳокама қилди. Боиси, улар лицензиялашнинг қатор талабларини бажаргани билан, стадион масаласида қийинчиликка дуч келиши мумкин. Таклиф этилган режага кўра, ҳар икки клуб ўз вилоятининг асосий жамоалари билан битта стадиондан фойдаланиши масаласини ҳар икки вилоят раҳбарлари қўллаб-қувватлади. Италиянинг «Интер» ҳамда «Милан» клублари сингари Самарқанднинг «Динамо» ҳамда «Юниред» ва Андижоннинг «Андижон» ҳамда «Андижон СГС» клублари уй учрашувлари учун битта стадиондан фойдаланади. Бунда вилоятнинг икки жамоаси ўртасида йиллар давомида соғлом рақобат юзага келиши муҳим масала ҳисобланади. Мазкур хусусий клублар ҳозирча кичик лойиҳа бўлсада, вақт ўтиб ўз вилояти бош жамоаларига рақобат туғдириш орқали, уларнинг ҳам ўсишига сабаб бўлса ажаб эмас.

Айни вақтда юқорида номлари келтирилган барча жамоаларнинг 2023 йилги мавсумда лицензиялаш талабларини қай тартибда бажара олишлари масаласи ўрганилмоқда. Улар талаб этилаётган масалалар юзасидан ўз лойиҳаси ҳамда йиллик ҳаражатлар сметасини ЎзПФЛ билан ҳамкорликда шакллантиришга киришган. Айни вақтда «Арал», «Юниред», «Андижон СГС» каби жамоаларда олдинга силжиш бор. «Навбаҳор-фарм», «Янгиер», «Зомин» каби клубларда эса бунинг акси. «Ғиждувон» нисбатан олиб қараганда 2022 йил давомида Про лигада катта камчиликларга йўл қўйгани йўқ. Аммо 2023 йил ҳақида гап кетганида клуб олдига қатор талаблар қўйилиши аниқ.

Юқоридаги масалалар ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси аъзолари билан муҳокама қилинди. Ҳозирча «Локомотив», «Қўқон-1912», «Динамо», «Хоразм», «Машъал», «Шўртан» каби клубларнинг Про лигада иштирок этиши борасида муаммо мавжуд эмас. Мазкур 6 клуб сафига кимлар қўшилиши ёки умуман қўшилмаслиги масаласи келаётган ҳафта сўнгига қадар аниқ бўлиб улгуради. Талаб барча учун қатъий. ЎзПФЛ Про лигани ҳатто 6 клуб билан ҳам ўтказишга тайёр. Ва албатта 8, 10 ёки 12 талик форматлар ҳам кун тартибига киритилиши мумкин. Барчаси клубларнинг ўзига боғлиқ бўлиб турибди.

Маълумот учун, 2023 йилги мавсумнинг июнь ойидан бошлаб Про лиганинг стадионида прожектори мавжуд бўлмаган клублари уй учрашувларини ўтказишдан маҳрум қилиниши режалаштирилган. Бундай талаб 2021 йилнинг июнь ойидан бошлаб Суперлигага тадбиқ этилган бўлиб, ўша даврдан кейин прожектори мавжуд бўлмаган стадионларда чемпионат ўйинлари ўтказилмади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 10:24, 18.12.2022.
Ўқилди: 1487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.