Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Александр Хомяков: «Ишончни оқлаш учун максимал даражада ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Андижон” клубига россиялик Александр Хомяков бош мураббий этиб тайинланди. Мутахассисни илгари ҳам жамоани бошқарганини мухлислар яхши эслаб қолишган.

Александр Андреевич ҳозирда енг шимариб ишга киришган. Бош мураббийликка қайтган Хомяков дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ишончни оқлаш учун максимал даражада ҳаракат қиламан”

-  Биринчи навбатда вилоят хокими Шуҳратбек Қўшоқбоевичга ва клуб раҳбариятига менга ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, мухлисларга ҳам қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтаман. Бу таклифни мамнуният билан қабул қилдим. Албатта, уларнинг ишончини оқлаш учун максимал даражада ҳаракат қиламан.

“Туркияда йиғин ўтказишни режа қилганмиз”

-  Албатта, режа асосида иш олиб борамиз. Дастлабки йиғинни бошлаб олдик. 28 декабргача давом эттирамиз. Кейин янги йил муносабати билан қисқа таътилга чиқамиз. Сўнг йиғинимизни Дукентда олиб борамиз ва у ерда 14 кунлик йиғин давомида 3 та назорат баҳсларида майдонга тушамиз. Навбатдаги йиғинимизни хорижда Туркияда ўтказишни режа қилганмиз. Мавсум олдидан бўладиган тайёргарлигимизни қаерда ўтказишимизни ҳали аниқлаганимиз йўқ. Бу тақвимдаги биринчи ўйинимизни қаерда бошлашимиз билан боғлиқ.

“Замонавий футболда натижа муҳим”

-  Замонавий футболда натижа муҳим саналяпти. Про лигада ишончли ўйинлари билан вазифани бажаришди. Ҳозир қандай футбол кўрсатганини айтиш фурсати эмас. Натижаларни яхшилаш устида ишлаш керак, чиройли ўйин унутилади, натижа эса қолади.

“Кумиков қўллаган услубни сақлаб қоламиз”

-  Виктор Балютович танлаган услуб натижа келтирган бўлса, нима учун яна шу услуб устида ишламаймиз? Албатта, ишлаймиз. Жамоа ўзагини, услубини сақлаб қолган холда бироз қўшимчалар ҳам қиламиз, албатта. Асосийси, Виктор Балютович қўллаган услубни сақлаб қоламиз. Чунки айнан шу йўналишда ютди ва ғолиб бўлди. Унинг тажрибалари ва услуби натижа берадиган бўлса, бундан албатта фойдаланамиз.

“Кучайтириш керак бўлган позициялар бор”

-  Айтиб ўтганимдек, менинг вазифам таркиб ўзагини сақлаб қолиш. Тўғри, позициялар бўйича айрим ўзгаришлар қилиш керак. Бу ҳақда Виктор Балютович билан ҳам гаплашиб олганмиз. Кучайтириш керак бўлган позициялар бор. Бу қайси позициялар эканлигини очиқламайман. Муаммо бўлиб турган позицияларимиз бор, уларни жамоага фойдаси тегадиган сифатли ўйинчилар билан кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Рўйхатимиздаги легионерларни бош директор Улуғбек Абдусатторович билан маслаҳатлашамиз. Керакли позицияларга яхши савиядаги легионерларни оламиз, албатта.

“Мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз”

-  Юқорида айтиб ўтганимдек, мухлисларнинг ишончини оқлашга ва мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Футбол бу мухлислар учун. Бунинг учун ғалабали ва сифатли ўйинларимиз билан хурсанд қиламиз.

“Назорат ўйинлари режалаштирилган”

-  Декабрь ойидаги йиғинда битта, Дукентдаги йиғинда эса 3 та назорат ўйини режалаштирганмиз. 9, 13 ва 17 январь кунларига мўлжаллаганмиз. Спартинг-рақибларни кейинроқ аниқлаштирамиз.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 00:59, 19.12.2022.
Ўқилди: 1790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.