Хабарингиз бор, шу йилнинг 2-9 август кунлари юртимизга Осиё футбол конфедерацияси томонидан махсус гуруҳ юборилган. Комиссия аъзолари юртимизнинг 12та клубида бўлишади ва ПФЛ клубларини 11 та йўналиш бўйича текширувдан ўтказишмоқди. 3 август куни ОФК тафтиш инспекцияси Бухорога ташриф буюрди.
Делегация аъзолари:
Стюарт Рамалингам — делегация раҳбари;
Ли Сенхун - медиа.
Стефан - маркетинг.
Эйвин - молия.
Стив - умумий масалалар.
Алишер Никембаев - клубларни лицензиялаштириш.
Даставвал делегация азолари "Бухоро" спорт мажмуасини кўздан кечиришди, барча хоналарини кўриб чиқишди ва стадионда ажойиб шароитлар яратилганига гувоҳ бўлишди. Ўйингоҳдаги майса идеал тарзда эканлигини айтиб ўтишди.
"Ўйингоҳда хавфсизлик аъло даражада. Ўйинни ташқиллаштириш ажойиб даражада ўтказилган", — дейди делегация раҳбари жаноб Стюарт. Мухлислар эса алоҳида тилга олинишди. "Бухорода футболни севишар экан, мухлислик қилиш маданияти аъло даражада. Бу ўйингоҳда бемалол халқаро мусобақаларни қабул қилса арзийди. Жамоа инфраструктурасида камчилик йўқ, маркетинг ҳам яхши йўлга қўйилган", - дея қўшимча қилди делегация раҳбари.
Стадион хоналари кўздан кечирилди. Улар ҳам халқаро талабларга жавоб беради. Стадион ташқарисида мухлислар учун қулайликлар, тоза ичимлик сувлари, озиқ-овқат, ҳожатхоналар жуда аъло тарзда ташкиллаштирилганлиги меҳмонларда жуда ижобий таассурот қолдирди.
Стадиондаги камчиликлар сифатида қуйидагилар таъкидланди: электрон табло йўқ (аммо стадионда янги электрон табло яқин орада ўрнатилади. Бунга даълил сифатида "Бухоро" ФК ва Германиянинг етакчи фирмаси билан янги таблога буюртма берилганлиги ҳақида тузилган шартнома комиссия азъоларига куўрсатилди) ва прожекторларнинг замонавий даражда эмаслиги, яъни улар 1200 люкс эмас, балким 800 люкс.
"Болалар футболи алоҳида таҳсинга лойиқ. Хулоса ўрнида шуни айтишим мумкин, Бухоро жуда гўзал шаҳар эканлигига яна бир бор гувоҳ булдик. Бухоро халқи меҳмондўст, ширинсухан экан. Бунақанги шароитлар ва энг асосийси бу даражадаги мухлислар билан сизлар доимий ОЧЛ иштирокчиси сифатида яқин келажакда кўряпмиз. Бунақа жамоа Осиёда яна биттага ошганидан беҳад хурсандмиз. Қисқаси, беш баҳодан бештасини “Бухоро”га қўяр эдик", деб ўз чиқишини якунлади жаноб Стюарт йиғилиш сўнгида.
Шу билан инспекция аъзолари қандай илиқ кутиб олинган бўлса, шундай илиқ ва яхши кайфият билан Бухорони тарк этишди.