"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесдан ҳайратда қолди.
"Қаймоқранглилар" бир неча ойлардан бери "Бенфика" футболчисига давогарлардан бири саналиб келинмоқда ва Анчелотти Қатардаги жаҳон чемпионати вақтида 21 ёшли футболчини диққат билан кузатиб борди. Diario AS хабарига кўра, италиялик мутахассисга Фернандеснинг жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйини жуда ёқди. У турнирда мураббийни энг кўп ҳайратда қолдирган ёш аргентиналик бўлди.
Энцо Фернандес Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланди. ЖЧ-2022 доирасидаги еттита ўйинда ярим ҳимоячи битта гол ва битта голли узатмани амалга оширган.