Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар беради Bild.
Немис клуби мавсум охирида шартномаси тугайдиган 25 ёшли франциялик футболчини 12 миллион еврога баҳолаган.
Ўйинчига тўғри келадиган кўплаб топ-клублар орасида фаворит бу "Интер".
Бундан ташқари, "Бавария" футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо ёзда эркин агент сифатида.
Тюрам 2022/23 йилги мавсумда клуб сафида 17 та ўйинда 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
"Боруссия М" аллақачон Тюрамга ўринбосар топиб бўлди - жорий Хорватия чемпионатининг 16 ўйинида 8 гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган "Осиек"нинг 20 ёшли ҳужумчиси Дион Бельо. Футболчи 6,5 миллион еврога баҳоланмоқда.