Ижтимоий тармоқларда самолёт учувчиси Аргентина терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанини йўловчиларга эълон қилган видео тарқалди.
Рио-де-Жанейрога учаётган самолёт капитани аргентиналикларнинг чемпионлигини эълон қилди, шундан сўнг йўловчилар ва экипаж аъзолари байрам қилишни бошлади.
Самолёт Аргентинадан Францияга қарши финал ўйинининг биринчи бўлими охирида ҳавога кўтарилган, шунинг учун бортдаги одамлар натижани билишларини интиқлик билан кутишган.
“5902-рейсимизга хуш келибсиз, биз Рио-де-Жанейрога соат 17:10 да етиб боришимиз керак. Сизларга эса янгилигим бор: биз жаҳон чемпионларимиз”, - деди сардор.
Яна бир рейснинг видеоси ҳам эълон қилинди, унда йўловчиларнинг Аргентина терма жамоасининг ғалабаси ҳақидаги эълонига жуда эмоционал муносабати ҳам акс эттирилган.