Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Мартинелли "Арсенал"нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" клуби ҳужумчи Габриэль Мартинелли билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Daily Mail.

Манбага кўра, 21 ёшли бразилиялик клубда энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланиши мумкин. "Канонирлар" футболчининг маошини ҳафтасига 200 минг фунтга кўтаришга тайёр.

Аввалроқ ҳужумчига "Барселона" қизиқаётгани, бироқ унинг ўзи Лондонда қолишни афзал кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мартинелли 2019 йил июлидан буён “Арсенал” сафида тўп суради ва 2022/23 йилги мавсумда жамоа сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 06:29, 21.12.2022.
Ўқилди: 1127 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.