Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Синдзи Кагава айни пайтда "Манчестер Юнайтед" сафида янги мавсумга тайёргарлик кўраётганидан хабарингиз бор. У кеча клуб расмий сайтига берган интервьюсида, жамоага мослашиб кетиши учун бироз вақт керак эканлигини таъкидлади.
"Мен бунданда кўпроқ имкониятлар яратишим, бунданда кўпроқ голл уришимга кўзим етади. Бу жамоада сенга ёрдам беришга тайёр турган ўйинчилар жуда кўп эканлиги қувонарли", дейди япониялик футболчи.
"Аммо айни пайтда ўзимни тўлиқ янги жамоа ўйин услубига, янгича тактик кўникмаларга киришиб кетдим деб айтолмайман. Мен ҳаракатдаман. Ўйлайманки, яқин вақт ичида барчаси ўз жойига тушади ва мен жамоа ғалабалари учун ҳиссамни қўшишга тайёрман", дея Кагаванинг сўзларидан парча келтирмоқда клуб расмий сайти.