Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Бир зарба ортидан...

Баҳо:
+ | -

Англия миллий жамоаси омадсиз тепилган пенальти ортидан ЖЧ-2022 якунининг томошабинига айланди.

Эҳ, агар жамоадаги ишонган «тоғ» - Гарри Кейн Франция термасига қарши кечган чорак финал учрашуви 84-дақиқасида 11 метрли жарима зарбасидан яна гол урганида, инглизлар курашни давом этиришармиди? Бироқ сардорнинг зарбаси ноаниқ чиқди ва Гарет Саутгейт жамоаси ярим финал остонасида тўхтади. Энди эса Англияда Кейнга қарши «уруш» эълон қилинди - фанатлар унга нафрат билан қарашмоқда.

Футболчининг ҳаёти шунақа: Кейн битта зарба туфайли ўз ватанида кучли нафратга учради, Францияда эса аксинча, унга меҳр билан қарашмоқда. Ҳар ҳолда, мухлислар ижтимоий тармоқлар орқали Гаррига миннатдорчилик битилган хабарлар йўллашмоқда. Камига 2018 йили Россияда ўтказилган ЖЧ арафасида BBC учун суратга олинган видеолавҳа яна интернет кенгликларида «қулоч ёза бошлади». Унинг қаҳрамонлари - Гарри Кейн, регбичи Жонни Уилкинсон (ЖЧ-2003да Англия термасига ғалаба келтирган) ва комедиячи Жон Бишоп. 

Лавҳа сюжетига кўра, Кейн жарима нуқтасидан тўпни дарвозанинг пастки бурчагига йўллайди. Кейин футболчи ва регбичи ўртасида суҳбат бошланади. «Йўқ, бундай эмас! Сенга қандай тепишни кўрсатаман!» - дейди Уилкинсон ва тўпни қаттиқ зарба билан анча юқорига тепади ва бунинг учун бор кучни ишлатиш зарурлигини тушунтиради. Кейн эса ҳайратини яширмайди: «Ҳой, тўпни бир мил баландроққа тепдинг-ку...». Регбичи эса бамайлихотир жавоб беради: «Ҳа, жаҳон кубогини шундай ютганман. Сен ҳам қаттиқ тепсанг, чемпион бўлишинг мумкин». Гарри эса елка қисиб, худди шундай зарбани такрорлайди ва Жоннидан олқиш олади...

4 йил олдин бу видео британияликларни кулдирганди. Аввалги ЖЧ арафасида Англия термасини қўллаб-қувватлаш учун тайёрланган ушбу эски видео энди реал воқеликка тўлиқ мос тушганига нима дейсиз? Айтганча, французлар 2014 йили спорт билан хайрлашган Уилкинсонни ҳам эътибордан четда қолдиришмади. Мамлакатнинг энг машҳур регби портали - Rugbyrama Жоннига Кейнга берган маслаҳати учун алоҳида миннатдорчилик изҳор қилди. 

Сўз

- Йўқ, зарбага қандайдир нотўғри чоғланганимни айтолмайман. Шунчаки, ўша оқшом зарбам шундай ўхшовсиз чиқди. Биринчи пенальти зўр бўлди, лекин иккинчиси... Ушбу омадсизликни қатъият билан қабул қилишим керак. Албатта, оғриқли. Сардор сифатида буни ўз зиммамга оламан. Мени барчаси йигитларга қандай таъсир кўрсатгани ташвишлантирмайди. Зеро, бизда ажойиб иқтидорлар бор. Гарри Кейн.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:00, 21.12.2022.
Ўқилди: 1294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.