"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли журналистлар билан суҳбатда "Наполи"нинг Италия чемпионатидаги ютуқлари ҳақида гапирди.
"Агар "Наполи" секинлашмаса, бу мавсумда 100 очкодан ҳам кўпроқ тўплаши мумкин", - деди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Лучано Спалетти қўл остидаги неаполликлар миллий чемпионат турнир жадвалида биринчи поғонани эгаллаб туришибди.