Ромелу Лукаку жароҳатдан сўнг «Интер»даги ўйинларини яна давом эттиради. Sky Sport Italia хабарига кўра, пайшанба куни бельгиялик ўртоқлик ўйинида «Реджина»га қарши баҳсда майдонга тушади.
2022/2023 йилги мавсумда Ромелу Лукаку «Интер» таркибида кам ўйнади. Бельгиялик футболчи терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида бир нечта ўйинларда майдонга туша олди холос, аммо мушаклардаги муаммолар уни безовта қилишда давом этди.
Айни дамда «Интер» Италия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа А Сериянинг навбатдаги ўйинини 4 январь куни ўз майдонида «Наполи»га қарши ўтказади.