Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Шаҳбоз Жўрабеков: “Навбаҳор”га совринларни қўлга киритиш мақсадида келдим”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун маҳоратли ҳимоячи Шаҳбоз Жўрабеков "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати учун қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Шаҳбоз, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз? Жамоа сафига қўшилишингиз қандай юз берди?

- Аввало, ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат. Мени “Навбаҳор”га жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилди. Ушбу мутахассисни яхши билганим боис, бу таклифни иккиланмай қабул қилдим ва мана бугун жамоа билан шартнома имзоладим.

- Янги жамоангиз “Навбаҳор” борасида қандай маълумотга эгасиз?

- Албатта, “Навбаҳор”ни жуда яхши биламан. Якунланган мавсумда жамоа чемпионатда яхши старт олди ва мавсум якунига қадар чемпионлик учун кураш олиб борди, шунингдек, Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам финалга қадар етиб борди. Бироқ ҳар икки мусобақада ҳам “Навбаҳор”га бир қадам қолганида бироз омад етишмади. Худо хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор” билан Coca Cola Суперлигаcи, Ўзбекистон Сoca Cola кубоги ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) “плей-офф” баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, Худо хоҳласа, жамоа сафида Ўзбекистон чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишни ният қилганман. Шунингдек, жамоа билан ОЧЛ “плей-офф” учрашувларини омадли якунлаб, гуруҳ босқичига йўл олиш, бир сўз билан айтганда, янги мавсумда “дубль”, 2024 йилги мавсумда эса ОЧЛда ҳам зафар қучиш, қисқасини айтганда, “Навбаҳор”га совринларни қўлга киритиш мақсадида келдим. Буни амалга ошириш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

- Жамоа мухлислари борасидаги фикрингиз...

- Футбол мухлислар учун ўйналади, албатта. “Навбаҳор” ишқибозларига эса таъриф ожиз. Улар нафақат юртимиз, балки, Марказий Осиёда ҳам энг фаол мухлислар саналишади. Жамоага келишимда ушбу омил ҳам муҳим аҳамият касб этди. Янги мавсумда ишқибозларга қувонч улашиб, ғалабаларимиз билан уларни хурсанд қилишга интиламиз.

Маълумот

Шаҳбоз Жўрабеков – 1997 йил, 2 февралда Жиззах шаҳрида туғилган.
Футбол билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи: Усмон Мухамедшин.
Амплуаси: ҳимоячи.
Жиззахдаги футбол мактаб-интернатида таҳсил олган.
2014-2022 йиллар давомида “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаган.
Оилали.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:50, 22.12.2022.
Ўқилди: 1454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.