Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Лапорта Мессидан воз кечмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессини қайтариш ниятидан қайтмади, деб хабар беради Diario Sport.

Манбага кўра, "Барселона" Мессини 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида қўлга киритишга умид қилмоқда. Лапорта яқин кунларда ҳужумчи билан учрашишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, испан клубида ҳамон пул билан боғлиқ муаммолар мавжуд, бироқ агар шартнома "ПСЖ"га пул тўламай туриб тузилса, у ҳолда трансфер амалга ошиши мумкин.

35 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "ПСЖ" сафида барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Месси Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида финалда Францияни 3:3, пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этди. У Қатардаги турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Олдинроқ Месси камида яна бир мавсум "ПСЖ"да қолишга тайёрлиги хабар қилинганди.

Киритилди: 06:43, 22.12.2022.
Ўқилди: 3206 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.