Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ўзбегим «Навбаҳор»ини қайтаринг!

Баҳо:
+1 | -

Бир неча йилдан бери ўзбек жамоалари орасида энг кўп муҳокама, баҳс-мунозара қилинган жамоа "Навбаҳор" бўлиб келмоқда.

Мана, 2004 йилги "бронза"дан бери наманганлик мухлислар "Навбаҳор"дан тайинли натижани кўришгани йўқ. Бир неча йилдан бери мухлисларнинг нолаларини ҳеч ким эшитмаяпти ёки эътибор қилмаяпти.

Фикримча, Наманган футболига алоқадор шахсларнинг барчасини алмаштириш керак, албатта футболни улардан кам билмайдиган фидоий кадрлар билан. Ҳозир ҳам фидоий шахслар бордир. Лекин уларнинг фидоийлиги бошқаларнинг олдида самара бермаяпти.

Шунингдек, мухлислар истаётган клуб раҳбарларини ҳам алмаштириш лозиммикан, балки. Дилмурод Мамажонов раислигида ўтган мавсум жамоа яхши натижа кўрсатди. Бироқ, жорий йилги чемпионатда "Навбаҳор" умуман ўзига ўхшамаяпти. Менимча, клуб раҳбариятига СЎНГГИ БОР имкон бериш керак. Шунда натижа бўлиши мумкин.

Сўнгги вақтларда мураббий Александр Клименко ҳам узлуксиз танқид қилиб келинмоқда. Танқидлар ўринли. Ҳатто ўтган мавсум "Навбаҳор"ни бошқарган Элдор Сакаев ҳам бунчалик кўп танқидга учрамаганди. Раҳбарият сингари Клименкога ҳам охирги имкониятни туҳфа этиш керак. Бу кетишда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. "Мухлислар гапираверадида", деб ишқибозларнинг фикри инобатга олинмаслиги керак эмас. Мухлислар ҳам ҳеч қачон ўз суюкли жамоасини ёмон бўлсин демайди.

Жамоа раҳбариятининг ҳеч нарсага қўл урмаслиги, футбол ишқибозларига ачинишмаслиги мени таажублантирмоқда. Мен "Пахтакор" мухлиси бўлсам-да, бир пайтлар "Навбаҳор"га ҳавасим келар эди. Мухлислар тўла ўйингоҳда тўп сурарди. Қачон яна ўша дамлар келаркан? Ҳозирги кунда жамоa ўзини кўрсата олмаётган бўлишига қарамай ишқибозлар жамоа билан бирга.

Илтимос, биз мухлисларга ўзбегим "Навбаҳор"ини қайтаринглар!!!

Обид РУСТАМОВ, Тошкент шаҳри

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 21:30, 07.08.2012.
Ўқилди: 4949 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.