"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин. Журналист Натан Гиссингнинг сўзларига кўра, “кўклар” раҳбарияти Италия терма жамоаси футболчиси билан ҳали музокара ўтказмаяпти.
Жоржиньонинг ўзи яқинда берган интервьюсида "Челси"да қолиш истагини билдирган ва бундан ташқари, клубни яхши кўришини айтган. Ярим ҳимоячи "кўклар" сафида 2018 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда, у ўз мураббийи Маурицио Сарри ортидан "Наполи"дан жамоага ўтган эди.
Жоржиньо эркин агентга айланса, "Барселона" футболчини олишга ҳаракат қилади. “Кўк-анорранглилар” МЛСга кетиши мумкин бўлган Серхио Бускетснинг ўрнига футболчи қидириши кутилмоқда.