Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида "ПСЖ"ни тарк этмайди.
Клуб президенти Носир Ал-Хелайфи 2022 йилги жаҳон чемпионати вақтида ҳужумчининг отаси билан учрашган. Учрашув давомида Месси клубда яна бир мавсум ўтказиши ҳақида оғзаки келишувга эришилди.
Relevo хабарига кўра, Месси ҳеч қачон "Барселона"га қайтишга яқин бўлмаган, чунки клубдан ҳеч қандай таклиф бўлмаган.
Биринчи қадам Лапортанинг қўнғироғи ва кечирим сўраши керак эди, аммо бу рўй бермади. Орадан бир ярим йил ўтгач, футболчининг "Барселона" президенти билан муносабатлари таранглигича қолмоқда - Мессининг фикрича, Лапорта ундан фойдаланган.
Қолаверса, 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг, Месси яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ниятида. "ПСЖ" лойиҳаси унга "Барселона"га нисбатан ишончлироқ кўринади.
Олдинроқ Жоан Лапорта Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши масаласини муҳокама қилмоқчи экани хабар қилинганди. Аргентиналик футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.