"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда эксперт бўлиб ишлаётган Жейми Каррагер португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг хизматлари ҳақида гапирди.
Каррагер 37 ёшли португалиялик футболчининг ашаддий мухлиси эмаслиги ҳаммага аён эканини айтди. Собиқ футболчи ҳали ҳам Криштианунинг матонатига қойил қолишини таъкидлади.
"Роналду руҳий жиҳатдан энг кучли футболчилардан бири. У ҳеч қачон дам олишга ва ўзини энг зўр деб айтишга имкони бўлмаган. Месси доим Криштианунинг елкасида ўтирди", — дея қўшимча қилди Каррагер.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда тажрибали португалиялик эркин агент мақомида клубсиз қолмоқда.