Англиялик собиқ ҳимоячи Рио Фердинанд хорватиялик Йошко Гвардиолнинг ЖЧ-2022даги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Йошко жаҳон чемпионатидаги энг севимли ҳимоячим. У ҳали жуда ёш, эндигина 20 ёшда, лекин у етук футбол кўрсатди, тўп билан мукаммал ишлади. Аргентина билан ўйинда уни бир неча бор Месси итариб юборди. Аммо кимга қарши ўйнаганини ўйлаб кўриш керак.
Ўйлашимча, Гвардиол жаҳон чемпионатидаги ўйини билан ажралиб турди. У ўз позициясида дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланиш учун ҳамма нарсага эга", — деди Рио Фердинанд.
Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди.