Миланнинг "Интер" клуби дарвозабони Андре Онана Камерун терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
"Жамоага бўлган ҳис-туйғуларим ҳеч қачон сўнмайди. Ватаним шарафини улуғлаш учун майдонга чиқишда давом этаман. Мен терма жамоанинг содиқ мухлиси бўлиб қоламан ва бошқа камерунликлар каби уни қўллаб-қувватлайман. Менга ишонган барчага раҳмат айтмоқчиман", - дея пост қолдирди дарвозабон ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, Андре Камерун терма жамоаси жамоа бош мураббийи Ригобер Сонг билан можаро туфайли, жамоани жанжал билан тарк этганди. Бу ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувидан кейин содир бўлди.