Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Роналду «Ан-Наср» билан шартнома имзоласа, Машарипов клубни тарк этадими?

Баҳо:
+ | -

Испания матбуоти хабарига ишонадиган бўлсак, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг бир оёғи Саудиянинг «Ан-Наср» клубида. Роналду клуб билан 2030 йилгача шартнома имзолайди. У 2,5 йил давомида у «Ан-Наср»да ўйнайди, қолган вақтларда эса Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун Жаҳон Чемпионати элчиси ролини ўйнайди.

Агар Роналду клубга келса,  «Ан-Наср» бир нечта ўйинчилардан қутулишга мажбур бўлади, чунки Саудия Арабистони чемпионатида хорижлик ўйинчиларга чеклов бор.

2018 йилгача Саудия Арабистонида хорижлик ўйинчилар учун қатъий чеклов бор эди, унга кўра бир жамоа мавсум учун 4 нафардан ортиқ хорижлик футболчини қабул қила олмас эди. 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Саудия футбол федерацияси ушбу чекловни енгиллаштириб, клубларга мавсум учун олти нафар хорижлик футболчини киритишга рухсат берди. Орадан олти ой ўтиб, бу лимит яна биттага ошди. Шу тариқа, энди Саудия клублари бир мавсумда 7 нафар хорижлик легионер футболчини рўйхатдан ўтказиши, шунингдек, аввалроқ тақиқ қўйилган хорижлик дарвозабонларни таклиф этиши мумкин.

Қолаверса, Саудия Арабистони чемпионатида ҳамма легионер ҳам ўйнай олмайди: лига ФИФА рейтингининг 100талигига кирмаган жамоалар футболчиларига ишлаш учун рухсатнома бермайди.

Ҳозирда «Ан-Наср» таркибида 8 нафар легионер бор: Давид Оспина (Колумбия), Алваро Гонсалес (Испания), Луис Густаво (Бразилия), Гислейн Конан (Ивуар), Талиска (Бразилия), Гонсало Мартинес (Аргентина), Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон) ва Винсент Абубакар (Камерун). Саудия клуби Криштиану Роналдуни таклиф қилса, бу рўйхатдаги икки футболчи билан хайрлашишга мажбур бўлади.

«Марcа» хабарига кўра, Мартинес ва Машарипов «Ан-Наср»ни тарк этишади. Аргентиналик ва ўзбекистонлик легионерлар Европа ва жаҳон чемпионатларида ўйнаш тажрибасига эга бўлган «Ал-Наср»нинг қолган легионерлари фонида салбий таассурот қолдириши мумкин.

Машарипов «Пахтакор» тарбияланувчиси бўлиб, у ерда 4 йил ўйнаб, Ўзбекистон чемпионатининг энг ёрқин ўйинчиларидан бирига айланди.

Дарҳақиқат, услуб жиҳатдан Машариповнинг ўйини Роналдунинг 5-7 йил олдинги ўйинларини эслатади. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг стартдаги ва югуриш тезлиги, ўнг оёқ зарбаси яхши, лекин унинг асосий маҳорати юқори тезликдаги дриблинг. Машарипов қанотдан марказга дриблингни давом эттириб, рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига зарба бериб, ўнга яқин гол урди.

Бироқ Жалолиддин «Ан-Наср»да ўзини очиб бера олмади. Саудия клубига ўтганидан икки ҳафта ўтиб Машарипов БААнинг «Ал-Аҳли» клубига ижарага юборилди. Дубай клубида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 19 учрашувда 9 та голли узатмани амалга ошириб, ўзини яхши кўрсатди. Шубҳасиз, «Ал-Аҳли» Машариповни клубга доимий равишда таклиф қилиш ҳақида ўйлаяпти.

Жалолиддин «Ан-Наср»да жами 29 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Энди эса катта эҳтимол билан ўзбекистонлик португалиялик суперюлдуз келгани учун клубни тарк этишга мажбур бўлади.

Киритилди: 22:38, 23.12.2022.
Ўқилди: 5034 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.