Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб - Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел - Сеул
28/10 18:45 Насаф - Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Рекордга атиги ярим дақиқа...

Баҳо:
+ | -

Франциялик ноунейм Рандаль Коло-Муанининг жаҳон чемпионати рекордини янгилашига озгина қолди.

 24 ёшли футболчи Қатар мундиали финали чиптаси тақдирига ойдинлик киритган Хорватия термасига қарши ўйинда захирадан майдонга тушибоқ гол уриб, ҳисобни 2:0га етказди. Шу тариқа Дидье Дешам жамоаси финал ҳуштагига қадар анча хотиржам ўйнаб, якунда ҳал қилувчи баҳсга сакради. Биз эса ҳозир ЖЧ тарихида ўйинга захирадан қўшилиб, гол уришга энг кам вақт сарфлаган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Ричард Моралес (Уругвай, ЖЧ-2002) - 16 сония

Захира вакилининг энг тезкор голи масаласидаги рекорд уругвайлик ҳужумчи Ричард Моралесга тегишли. У танаффусдан сўнг майдонга тушиб, атиги 16 сония ўтиб, Сенегал термаси дарвозасини нишонга олган ва КОНМЕБОЛ вакили шу тариқа машҳур «кам­бэк»ни бошлаганди. Уругвайликлар якунда катта қаҳрамонлик кўрсатиб, ўйин 3:3 ҳисобида хотима топишини таъминлашганди, бироқ гуруҳдан чиқолмагандилар, барибир. Яъни Ж.Корея|Япония мундиалида «плей-офф» йўлланмалари Сенегал ва Дания миллий жамоаларига насиб этганди. Тўғрироғи, данияликлар гуруҳда 1-ўрин, сенегалликлар эса 2-поғонага жойлашган бўлсалар, уругвайликлар 3-қатор билан чекланишганди.

Эббе Санд  (Дания, ЖЧ-98) - 26 сония

Асосан «Шальке» сафидаги ёрқин ўйинлари билан танилган ҳужумчи Франция мезбонлик қилган жаҳон чемпионати 1|8 финалида Нигерия термасининг кутилмаган «катта» мағлубиятида иштирок этганди. Оддий айтганда, иккинчи бўлим давомида сафга қўшилган Санд орадан атиги 26 сония ўтиб, «динамит»нинг 3-голига муаллифлик қилганди. Якуний ҳисоб - 4:1. Данияликларни чорак финалда қўрқинчли Бразилия миллий жамоаси кутиб турганди. Улар Жанубий Америка вакилига имкон қадар қаршилик кўрсатишади, аммо якунда 2:3 ҳисобидаги мағлубиятни тан олишади, барибир.

Рандаль Коло-Муани (Франция, ЧМ-2022) — 44 сония

«Айнтрахт»нинг 24 ёшли ҳужумчиси Қатарда ЖЧ тарихидаги 3-юқори натижани қайд этди. Коло-Муанининг ушбу тезкор голи ярим финалда урилгани билан эътиборга молик. Ўзингиз тасаввур қилинг, футболчи майдонга тушгач, атиги 44 сониядан сўнг ҳисобни 2:0га айлантирди ва Франция миллий жаморасини асабий якундан қутқариб қолди амалда. Ҳар ҳолда, агар 1:0 ҳисоби сақланиб турганида, Марокаш термаси футболчилари сўнгги дақиқаларда 10 ҳисса кўп куч билан олдинга ташланардилар...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 23.12.2022.
Ўқилди: 2394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

От изини той босар: ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи! [2379]

Мареска "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади [2190]

«Умид қиламизки, улар бу воқеадан сабоқ чиқаришди». Хитой медиакорпорацияси Мбаппенинг узр сўрашига жавоб берди [2109]

Каннаваронинг укаси Ўзбекистон МТЖ сабаб Италия клуби билан шартнома имзолай олмади — ОАВ [1937]

Испанияда "Реал"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси аҳамияти баҳоланди [1671]

Ямал бир ҳафта давомида Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритишини ҳис қилган [1586]

"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда [1518]

Мбаппе сабаб Ла Лига Хитой билан шартномадан 400 млн евро йўқотиши мумкин [1428]

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг Кэррик бўйича қароридан ҳайратда [1386]

«Олтин тўп» соҳиби Ҳарри Кейн 24 миллион евролик қаср қурмоқда. Ҳатто Роналдуда ҳам бундай ҳашамат йўқ! [1245]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик