"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Моес "Арсенал"га қарши ўйин олдидан Микель Артета ҳақида гапирди.
Артета қўл остидаги "канонирлар" 14 ўйиндан сўнг 37 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва "Манчестер Сити"дан 5 очко олдинда. "Вест Хэм" эса 16-ўринда.
"Артета ҳар доим ақлли йигит бўлган. У "Арсенал"да қолди, ўзига ишонди ва якунда муваффақиятга эришди. Мураббийларга қийин даврни босиб ўтишлари учун вақт бериш керак ва "Арсенал" буни уддалади, бунинг учун улар ҳурматга лойиқдир", деди шотландиялик мураббий.
"Арсенал"нинг "Вест Хэм"га қарши ўйини 26 декабрь куни бўлиб ўтади.