Кириш Регистрация

"Милан" ярим ҳимоячисига АПЛ грандлари қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Милан" жазоирлик ярим ҳимоячи Исмоил Беннасер билан шартномани узайтиришга яқин турибди, деб хабар беради Correira Dello Sport.

Миланликлар футболчига йилига 4 миллион евро ва бонуслар таклиф қилмоқда, музокаралар давом этмоқда.

Беннасерга Англия Премер-лигасининг учта клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда: "Челси", "Ливерпуль" ва "Арсенал".

Футболчи аллақачон Премьер-лигада ўйнаган: у "Арсенал"да 18 ой ўйнади, лекин асосий жамоада фақат битта ўйинда қатнашди, шундан сўнг 2017 йилда "Эмполи"га ўтди. Ярим ҳимоячи 2019 йилда "Милан"га ўтиб, беш йиллик шартнома имзолаган.

Беннасер жорий мавсум А Серияда “Милан” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:19, 24.12.2022.
Ўқилди: 1355 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.