"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте клуб билан шартномани узайтириш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Италиялик мутахассиснинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
“Ҳозирда мен “Тоттенхем”да бахтли эканлигимни ва футболчилар ва клуб раҳбарияти билан ўхшаш томонларим борлигини айтишга тайёрман. Биз ҳар куни мулоқотдамиз ва ҳар қандай вазиятда ҳаммамиз учун энг яхши ечим топишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир янги шартномам ҳақида гапириш вақти эмас. Вазиятни кўриб чиқиш ва кейин қарор қабул қилиш учун бизда олти ой вақт бор", - дея Контенинг сўзларини келтиради Sky Sports.
"Тоттенхэм" Англия Премьер-лигасида 15 турдан кейин 29 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.