Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

ОФК 2024 йилдан мусобақаларни янги форматда ташкил қилади

Баҳо:
+ | -

ОФК ва ниҳоят Elite Club Competition Task Force (элит клублар мусобақалари бўйича ишчи гуруҳ) ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев хабар тарқатди.

Ишчи гуруҳ 2022 йилнинг мартида ОФК Ижроқўми қарори билан ташкил этилган ва унга ЎзПФЛ ҳам киритилган. Биз қитъа клублари мусобақаларини ислоҳ қилиш юзасидан конкрет таклифлар кирита олганимиздан хурсандмиз. Бугунга келиб Лиганинг ташкилотда ўз сўзи ва фикри бор дея оламиз.

2024 йилдан бошлаб клублар мусобақаси 3 тоифага бўлинади ва унда жами 76 та клуб иштирок этади. Ўзбекистон клублари дастлабки икки тоифадаги турнирда қатнашиши кўзда тутилган. Яхши биласизки, УЕФА ҳам клублар мусобақасини уч тоифага ажратган.

Биринчи тоифали мусобақа

ОФК Чемпионлар лигасини кучайтиради ва ҳатто мукофот пулларини ҳам яхшигина оширади. Эндиликда унда 24 та клуб иштирок этади ва улар 12 тадан икки минтақага ажратиб олинади. Айтайлик, Ўзбекистоннинг бирор клуб(лар)и ғарб минтақасининг қолган 11 та клубига қарши тўп суради. Бунда гуруҳлар бўлмайди. Клуб(лар)имиз юқоридаги 11 та клубдан 8 тасига қарши ўйин ўтказади: 4 та уй ва 4 та сафар ўйини. Яъни, кимлар биландир уйда ўйнаймиз, бошқа кимлар биландир сафарда. Ҳаммасини қуръа аниқлаб беради.

1/16 финалга шулар орасидан 8 та (шарқни ҳам қўшсак 16 та клуб йўл олади). Бу босқичдаги ўйинлар уй-сафар тизимида бўлиб ўтади.

Чорак финалдан бошлаб то финалга қадар бўлган ўйинлар марказлашган ҳолда 1 та мамлакатда ўтади ва барча учрашувлар фақат 1 мартадан ўтказилади.

Иккинчи тоифали мусобақа

Бунда 32 та клуб иштирок этади ва ОФК уларни 8 та гуруҳга тақсимлайди. Классик кўринишдаги бу форматга кўп тўхталмаймиз, чунки сизда бу борада тасаввур аллақачон мавжуд. Ўзбекистон клублари бунда ҳам қатнашади.

Легионер футболчилар лимитини ОФК 2023 йилнинг августидан бошлаб 5+1 га қадар оширди. 1 декабрь куни ЎзПФЛ ҳам лимитни айнан 5+1 қилиб белгилаганди.

2024 йилдан бошлаб ОФК лимитни бутунлай олиб ташламоқчи. Бизда эса ҳозирча 2003 йилдан кейин туғилган легионерлар учун чеклов йўқ. Клубларимиз бутун дунё бўйлаб ёш иқтидорларни ов қилишга ўтишади, деган умиддамиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 12:12, 24.12.2022.
Ўқилди: 4911 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.