Лаутаро Мартинес сўнгги жаҳон чемпионатида бирорта ҳам гол ура олмади, бу, албатта, мунтазам равишда майдонда пайдо бўладиган ҳужумчи учун омадсизликдир. Кўп имкониятларни кўкка совуриш билан машҳур бўлган аргентиналик футболчи турнирдаги шахсий ютуқларига кўпроқ умид қилганини тан олди.
"Албатта, бу мен кутган чемпионат бўлмади. Тўпиғим билан боғлиқ муаммолар бор эди, лекин мен жамоанинг Қатарга бориши учун кўп меҳнат қилдим, жамоадошларимга ёрдам бердим ва якуний ғалабамиз менга ва оиламга катта завқ бағишлади", — деди Мартинес fcinter1908.it билан суҳбатда.