Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Мундиалда ғолиб чиққан энг ёш мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Лионель Скалони кўп йиллик тажрибага эга бўлмаган тақдирда ҳам совринларни қўлга киритиш мумкинлигини исботлади. Бу жаҳон чемпионатидаги биринчи бундай мисол эмас.

Альф Ремзи, Англия - 46 ёш

Инглизлар 1966 йилда жаҳон чемпионатлардаги ягона чемпионлигига эга чиққан. Олтинни уларга Примьер лиганинг учинчи, иккинчи ва биринчи дивизионларида навбатма-навбат ғолиб чиққан, кейин эса халқаро даражадаги мураббийга айланган Ремзи ютиб берган эди.

Франц Беккенбауэр, Германия терма жамоаси - 45 ёш

Афсонавий немис ҳимоячиси ўз даражасида зўр мураббийга айланди. Беккенбауэр терма жамоани 1986 йилда жаҳон чемпионати кумуш медалига, тўрт йилдан сўнг эса турнирнинг бош совринини ютиб берди.

Лионель Скалони, Аргентина терма жамоаси - 44 ёш

Лионель Месси жаҳон чемпиони бўлган кун тарихда қолади, аммо Аргентина муваффақиятининг асосий яратувчиси "ёш" Лионел Скалонидир. Мутахассис икки йил ичида жаҳон чемпионати, Америка кубоги ва Финалиссимада ғолиб чиқди.

Хуан Лопес Фонтана, Уругвай терма жамоаси - 42 ёш

1950 йилги жаҳон чемпионатида уругвайликлар ва бразилияликлар ўртасидаги эпик қарама-қаршилик Фонтана жамоаси фойдасига якунланган. Кейинги турнирда мураббий тўртинчи ўрин билан чекланган эди.

Марио Загалло, Бразилия терма жамоаси - 39 ёш

Загалло тўрт карра жаҳон чемпиони бўлиб рекорд ўрнатган - икки марта футболчи (1958, 1962) ва бир марта мураббий (1970) ва бош мураббий ёрдамчиси сифатида (1994). Ажойиб!

Сезар Луис Менотти, Аргентина терма жамоаси - 39 ёш

Бош мураббий Марадонани ўз уйидаги жаҳон чемпионатига олиб бормади, аммо бу жамоани янада кучлироқ қилди. 1986 йилда Диего турнирда ғолиб чиқди. Менотти буни 1978 йилда Марадонасиз ҳам амалга оширганди.

Алберто Суппичи, Уругвай терма жамоаси - 32 ёш

Алберто Суппичига истеъдоддан кўра кўпроқ тажриба этишмади. Ёш мураббий (гарчи у ўша пайтда техник директор деб аталган бўлса ҳам) 1930 йилда Уругвай терма жамоаси билан биринчи жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 14:13, 24.12.2022.
Ўқилди: 3237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.