Кириш Регистрация

"Реал" Беллингем учун қанча сарфлашга тайёрлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби "Боруссия Д" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем учун қанча маблағ сарфлашга тайёр эканлиги маълум бўлди.

Журналист Рамон Альварес хабарига кўра, "қироллик клуби" 19 ёшли англиялик футболчи учун немис клубига 100+20 миллион евро тўлашга тайёр. Беллингем учун курашда "Челси", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ҳам иштирок этмоқда.

Беллингем Transfermarkt порталида 110 миллион еврога баҳоланган. У жорий мавсум барча турнирларда клуб ва терма жамоа сафида жами 32 та ўйинда 10 та гол уриб, 5 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 19:22, 24.12.2022.
Ўқилди: 3935 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.